“Плимут”га қарши ўйиндан кейин “Сити” футболчиси пиво барда кўриниш берди (видео)
Спорт
−
04 Март 2025 16411 1 дақиқа
1 март куни бўлиб ўтган “Манчестер Сити”нинг “Плимут” устидан қозонилган ғалабасидан сўнг, жамоа аъзоси Жек Грилиш Манчестер шаҳрининг “North Biddick Social” клубида кўриниш берди.
29 ёшли Грилиш “Плимут”га қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушиб, тўлиқ 90 дақиқа ҳаракатланди. “Сити” таркибида Грилиш алкоголь маҳсулотлар, айниқса пиво ичишга ружу қўйгани билан яхшигина танилган.
“Плимут”га қарши ўйиндан кейин Грилишнинг “North Biddick Social” барига бориши клубдагиларни ҳайратда қолдирган, чунки мазкур паб ўзининг арзон нархдаги ичимликлари билан ном қозонган.
Маълумот учун, Жек Грилиш жорий мавсум шаҳарликлар сафида 26 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. “Transfermarkt” томонидан 45 миллион еврога баҳоланган футболчининг “Сити” билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзига қадар мўлжалланган.
Live
БарчасиПушкиннинг чевараси оламдан ўтди
07 Февраль