Пириллаяпти, орқага бура – Сенат мажлиси нега онлайн кўрсатилмаётгани айтилди

Жамият 5327
image

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма бешинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлаганига сал кам икки соат бўлди. Сенат раиси Танзила Норбоева навбатдаги, шунингдек беш йиллик фаолият давридаги сўнгги ялпи мажлис тўғридан-тўғри эфирда намойиш қилинишини ваъда қилган эди. Аммо онлайн трансляциядан дарак йўқ.

Олий Мажлис Сенати Матбуот хизмати ялпи мажлис нима учун тўғридан-тўғри эфирда намойиш этилмаётганига аниқлик киритди. 

“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма бешинчи ялпи мажлиси тўғридан-тўғри эфирга узатиш масаласида техник носозликлар борлигини маълум қиламиз. Айни вақтда ушбу техник носозликлар бартараф этиш ишлари амалга оширилмоқда”, дейилади хабарда. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 206
Рейтинг: 2.9
t
×