Пингвинлардан тортиб II жаҳон урушигача – 25 апрель куни дунёда қандай байрамлар нишонланади?
Бу қизиқ
−
25 Апрель 2020
8122Йилнинг ҳар бир кунида қайсидир давлатда қандайдир байрам нишонланади. Улар ичида миллий, тарихий ва ноанаънавий байрамлар ҳам бор. Бугун, 25 апрель куни Ер сайёрасида нималар нишонланади?
Ушбу кун Бутунжаҳон безгак касаллигига қарши кураш сифатида нишонланади. Бу сана безгакни самарали назорат қилиш бўйича глобал саъй-ҳаракатларни илгари суришга бағишланган. Ушбу касаллик Plasmodium деб номланган паразитдан келиб чиқади. У инфекцияланган чивин чақиши орқали юқади. Паразитлар жигарда кўпайиб, кейин қизил қон таначаларини зарарлайди.
Ҳар йили 25 апрелда ДНКнинг халқаро куни дунёнинг турли мамлакатларида генетика соҳасидаги илмий ютуқларнинг аҳамияти эътироф этилган ҳолда нишонланади. Ушбу сана 1953 йил 25 апрелда “Nature” журналида олимлар Жеймс Ватсон, Фрэнсис Крик, Маурис Уилкинс ва Розалинд Франклин ДНК молекуласининг тузилишини ўрганиш натижаларини нашр этганлиги сабабли танланган.
25 апрелда, шунингдек, дунё бўйлаб ветеринария ишларининг турли қирраларини ёритиш мақсадида 2000 йилда Бутунжаҳон ветеринария ассоциацияси томонидан ташкил этилган Халқаро ветеринария куни нишонланади.
Бундан ташқари, бу кунда Бутунжаҳон пингвинлар куни нишонланади. Ушбу сана одамларни сайёрамиздаги ҳайвонлар хилма-хиллигини сақлаш зарурияти тўғрисида эслашга чақиради. Айтганча, айнан мана шу кун пингвинлар тухумларни босиш учун кўчиб ўтиш даврига тўғри келади.
25 апрель Италияда Иккинчи Жаҳон уруши даврида фашизм ва немис истилосидан озод қилинган кун. 1945 йилнинг айнан шу кунида диктатор Бенито Муссолини Миландан қочиб кетди ва мамлакатда янги - қуролли қаршилик ва демократия учун кураш даври бошланди.
Австралия, Янги Зеландия, Науру, Соломон ороллари, Тонга ва Ғарбий Самоада миллий байрам - АНЗАК куни (Австралия - Янги Зеландия армия корпуси куни) нишонланади. Бу кунда улар Биринчи ва Иккинчи Жаҳон Урушларида ва ҳарбий можароларда ҳалок бўлган фуқароларини эслашади.
Десертига...
25 апрель куни бутун дунёда ноанаънавий тарзда Қизлар куни нишонланади. Бу байрам орқали жамиятнинг эътиборини ўсмир қизларнинг муаммоларига, шунингдек, психологик ва юридик ёрдам орқали ижтимоийлашув жараёнида уларни қўллаб-қувватлаш зарурлигига қаратилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь