Пике фирибгарликда айбланмоқда

Спорт

image

“Барселона”нинг собиқ ҳимоячиси Жерар Пике Испания Суперкубогини Саудия Арабистонида ўтказиш бўйича шартнома тузиш чоғида коррупция ишига аралашган. Бу ҳақда  AFP хабар берди.

2018 йилда Пикега тегишли Космос компанияси воситачилигида Испания Қироллик футбол федерациясининг ўша пайтдаги президенти Луис Рубиалес томонидан 40 миллион евролик шартнома имзоланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича суд иши кўрилмоқда.

Суднинг маълум қилишича, “Космосга йилига 4 миллион евро миқдорида комиссия тўлаш кафолатланган” бандни ўз ичига олган шартнома “жиноий оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган қонунбузарликларни” ўз ичига олади.

Шу муносабат билан суд испаниялик собиқ футболчини фирибгарликда айблаб, расмий тергов олиб борилаётган шахслар гуруҳига киритди.

Қайд этиш жоиз, Испания ҳуқуқ-тартибот идоралари терговни 2022 йилда, Рубиалес ва Пике ўртасидаги кўп миллионли мукофот пулларни муҳокама қилаётган суҳбат ёзуви оммага ошкор бўлгач, бошлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Жерар Пике

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг