Пикассонинг меросхўри 76 ёшида вафот этди

Маданият-санъат

image

Испаниялик рассом Пабло Пикассонинг кенжа ўғли Клод Руиз Пикассо Швейцарияда 76 ёшида вафот этди. Бу ҳақда “The Guardian” нашри хабар берди.

Ҳозирча ўлим сабаби очиқланмаган. Клод Силви Вотер исмли аёлга уйланган эди ва уларнинг икки фарзанди бор.

Клод маҳоратли фотограф ва режиссёр бўлиб, 1989 йилдан жорий йилнинг июлигача отасининг мулкини бошқарган, кейин эса масъулиятни синглиси Паломага топширган. Пикассонинг тўрт фарзанди бўлиб, Клод ва Палома унинг француз рассоми Француаза Гилот билан турмушидан туғилган болалари эди.
 
2011 йилда эса у рассом сифатидаги фаолияти ва отасининг мулкига суд томонидан тайинланган эгалик ҳуқуқидан келиб чиқиб, Франциянинг энг олий мукофоти – “Legion d'honneur” ордени билан тақдирланган. 

Маълумот учун, Пикассонинг авлодлари санъат оламидаги энг бой сулолалардан бири бўлиб қолмоқда. Машҳур рассом 1973 йилда 91 ёшида вафот этганида ундан 45 000 дан ортиқ асар, жумладан 1 885 та расм, 1 228 та ҳайкал, 7 089 та чизма, 30 000 та нашр, 150 та эскиз дафтарлари ва 3 222 та кулолчилик асарлари қолди. У миллионлаб нақд пул ҳам қолдирган. Мулк ўша вақтда 650 млн фунт стерлингга баҳоланган.

Эслатиб ўтамиз, Пабло Пикассо билан ишқий муносабати туфайли машҳур бўлиб, ўз хотираларини унга бағишлаган Франсуаза Жило жорий йил июнь ойида 102 ёшида вафот этди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Пикассо рассом сулола фотограф меросхўр

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг