Пикассонинг севгилиси вафот этди
Маданият-санъат
−
07 Июнь 2023
12405Асарлари дунёнинг йирик музейларида намойиш этилган рассом Пабло Пикассо билан ишқий муносабати туфайли машҳур бўлиб, ўз хотираларини унга бағишлаган Франсуаза Жило 102 ёшида вафот этди. Бу ҳақда “Deutsche Welle“ нашри хабар берди.
Маълумотларга кўра, француз рассоми Франсуаза Жило кеча, 6 июнь куни Нью-Йоркдаги уйида вафот этган.
Жило 1921 йил 26 ноябрда Париж чеккасидаги Нёйи-сюр-Сен шаҳрида туғилган. 1943 йилда у Пикассо билан фашистлар томонидан босиб олинган Парижда ўз асарларининг биринчи кўргазмасида танишган. 1946 йилда улар бирга яшай бошлаган, уларнинг Клод ва Палома Пикассо исмли фарзандлари бўлган. Орадан вақт ўтиб, улар ажрашган.
Жило ҳаёти давомида бир нечта китобларини нашр этади. Улардан энг машҳури “Менинг ҳаётим Пикассо билан” эсдалик китобидир. Пикассо мазкур китобнинг нашр этилишига қарши чиқади ва суд орқали тақиқ олишга ҳаракат қилади, аммо учта суд ишида ҳам у мағлуб бўлади.
LiveБарчаси