“Пикассонинг севгилиси” 140 млн долларга сотилди
Бу қизиқ
−
10 Ноябрь 2023
6810Пабло Пикассонинг “Соатли аёл” асари кимошди савдосига қўйилди ва 139,364 млн АҚШ долларига сотилди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Савдо "Sotheby" аукцион уйида бўлиб ўтган. Унга кўра, суратда Пикассонинг севгилиси Мария-Тереза Вальтер қўл соати билан тасвирланган. Шунингдек, Пикассонинг асарларини ўрганувчи Лидия Гассман соат рассом учун ўзига хос маънога эга бўлгани ва тасвир “вақтнинг занглаган севгиси”ни англатишини билдирган.
Маълумот учун, сурат 1966 йилда Швейцариянинг Базел шаҳридаги “Бейелер” галереяси томонидан Пикассодан сотиб олинган. 1968 йилда эса расм Нью-Йоркдаги “Pace Gallery” фондига қўшилган.
1968 йил ноябрь ойида расмни таниқли америкалик коллекционер Эмили Фишер Ландау харид қилган. Ярим асрдан кўпроқ вақт давомида расм унинг Нью-Йоркдаги квартирасида сақланган. У 2023 йил март ойида 103 ёшида вафот этганидан сўнг, "Sotheby" аукцион уйи коллекциядаги тахминан 400 млн долларлик 120 га яқин асарнинг сотиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пабло Пикассо билан ишқий муносабати туфайли машҳур бўлган бошқа бир аёл Франсуаза Жило 102 ёшида вафот этганди.
LiveБарчаси