Пезешкиён Эроннинг Ғарб ва Исроилга нисбатан сиёсатини ўзгартирмайди – CNN

Олам

image

Эроннинг янги Президенти, ислоҳотчи Масъуд Пезешкиён исломий республиканинг Ғарб ва Исроилга нисбатан сиёсатини ўзгартирмайди. Бу ҳақда CNN таҳлилида сўз боради.

“Ғарб давлатлари бу сайлов Эрон билан муносабатларни ўзгартиришини ёки Эроннинг Исроил билан муносабатлар траекториясини янги йўналишга ўтишини кутмаяпти”, дейилади телеканал хабарида.

CNN, шунингдек, сайловлар арафасида Эрон олий ҳукмдори Хоманаий Ғарб билан муносабатларни яхшилашга интилаётганларни қоралаганини даъво қилмоқда. Телеканал бу борада Пезешкиён очиқчасига ташқи сиёсат масалаларида Хоманаийга таяниши ҳақидаги тахминларни илгари сурмоқда.

Хабарларда келтирилишича, Пезешкиён аввалроқ Трамп буйруғи билан ўлдирилган Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси раҳбари генерал Қосим Сулаймонийни мақтаган.

“Мен уни миллий ғурур манбаи ва душманларимизнинг бошига тикан деб биламан”, деган у яқинда бўлиб ўтган президентлик дебатида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ислоҳотчилар қанотидан номзод Масъуд Пезешкиён Эронда президентлик сайловларида ғолиб чиққани эълон қилинган эди. Ҳаммаси бўлиб 30 миллиондан ортиқ овоз ҳисоблаб чиқилган. Улардан Пезешкиён 16,384 миллион, унинг консерватив рақиби Саид Жалилий 13,538 миллион овоз олган. 69 ёшли Пезешкиён аввал Соғлиқни сақлаш ва тиббиёт таълими вазири бўлган. У учинчи уринишда президент бўлди. У энди Эроннинг тўққизинчи Президенти саналади. Мамлакатда Президент олий раҳбар Оятуллоҳ Али Хоманаийдан кейин иккинчи энг қудратли сиёсатчи ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Исроил Ғарб Масъуд Пезешкиён

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made