Пезешкиён ва Жалилий президентлик сайловларининг иккинчи босқичига чиқди

Олам

image

Эрондаги президентлик сайловларининг барча бюллетенларини санаб чиқиш натижаларига кўра биринчи босқичида ислоҳотчи Масъуд Пезешкиён ва консерватив Саид Жалилий етакчилик қилмоқда. Бу ҳақда республика сайлов штаби вакили Муҳсин Исломий маълум қилди. 

Номзодлардан ҳеч бири 50 фоиздан кўпроқ овоз олмагани учун Пезешкиён ва Жалилий 5 июль куни бўлиб ўтадиган иккинчи турда курашади.

Муҳсин Исломийнинг IRIB телеканалида маълум қилишича, барча 58,6 минг сайлов участкасида 24,5 миллион овоз санаб чиққач, Пезешкиён 10,4 миллион овоз тўплади. Республика Миллий хавфсизлик олий кенгашидаги Эрон руҳий раҳбарининг вакили Жалилий эса 9,5 млн овоз олган.

  • Масъуд Пезешкиён - 42,45%
  • Саид Жалилий - 38,61%
  • Муҳаммад Бағер Ғолибаф – 13,79%
  • Мустафо Пурмуҳаммадий - 0,84%

Эслатиб ўтамиз, Эрон Олий етакчисининг Миллий хавфсизлик олий кенгашидаги вакили Саид Жалилий, парламентнинг амалдаги спикери Муҳаммад Бағер Ғолибаф, Эрон собиқ соғлиқни сақлаш ва тиббий таълим вазири, парламент аъзоси Масъуд Пезешкиён ҳамда собиқ ички ишлар вазири, дин арбоби Мустафо Пурмуҳаммадий номзоди овоз бериш жараёнига қўйилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон президентлик сайловлари Масуд Пезешкиан Саид Жалилий

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made