Перуда 200 дан ортиқ одам денге касаллигидан вафот этди

Олам

image

Перулик шифокорлар йил бошидан буён мамлакатда денге безгагидан 201 киши вафот этганини тасдиқлади. Бу ҳақда кеча, 8 июнь куни Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан эълон қилинган маълумотларга таяниб, ТАСС хабар берди.

“2023 йилнинг 22-ҳафтасига келиб, мамлакатда 130 826 нафар денге касаллиги аниқланди, 201 нафар ўлим ҳам қайд этилди”, дейилади хабарда.

Жорий йилнинг дастлабки беш ойида Перуда 2022 йилдагига қараганда икки баравар кўпроқ денге билан хасталаниш ҳолатлари тасдиқланган. Энг қийин вазият Перу шимолидаги Пиура департаментида бўлиб, у ерда 40 мингга яқин одам ушбу касалликка чалинган.

Маълумот учун, денге вирусли инфекция бўлиб, тропик ва субтропик минтақаларда устунлик қилади. Унинг белгилари юқори иситма, кўнгил айниши, тошма, бош оғриғи ва бел оғриғидан иборат. Иситманинг геморрагик варианти қон томирларининг етишмовчилиги оқибатида юзага келган оғир ички қон кетиш билан бирга пайдо бўлади. Вирусни Aedes aegypti турига мансуб чивинлар тарқатади.


Мақола муаллифи

Теглар

Перу

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг