Перу Президентига импичмент эълон қилинди
Олам
−
08 Декабрь 2022
3292Перу Президенти Педро Кастильога мамлакат Конгресси томонидан импичмент эълон қилинди. Қарор 101 нафар конгрессмен томонидан маъқулланди. Бу ҳақда RPP радиосининг эшитиришида хабар берилган.
Перу Конституциясига мувофиқ импичментни маъқуллаш учун Конгресс аъзоларининг 87 нафари ва парламент аъзоларининг учдан икки қисми овоз бериши керак эди.
Давлат раҳбарининг ваколатлари вице-президент Дина Болуартега ўтади.
Қайд этилишича, Кастильо коррупцияда айбланган. У доимий ахлоқсизлиги туфайли лавозимидан четлаштирилган. Ҳозир сиёсатчи ҳибсга олинган. Олдинроқ Кастильо ўзига импичмент эълон қилиш масаласини кўриб чиқишни режалаштирган парламентни тарқатиб юборишга уринганди. Бундан ташқари, у Перуда соат 22:00 дан 4:00 гача комендантлик соати жорий этди. Шунингдек, Президентнинг оила аъзолари ҳам жиноий ишларга қўл урганликда гумонланган. Уларнинг айримлари аллақачон қамоқ жазосига ҳукм қилинган.
Маълумот учун, Кастильо 1969 йилнинг 19 октябрида туғилган. У 2021 йилги президентлик сайловларининг иккинчи турида ўнг қанот етакчиси Кейко Фухиморни мағлуб этди. Кастильо 2021 йилнинг 28 июлида Перу Президенти лавозимига киришган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь