Перес Кроос ва Модрич билан учрашади

Спорт

−

image

“Реал” ярим ҳимоячилари Лука Модрич ва Тони Крооснинг Мадрид клубидаги келажаги яқин кунларда ҳал бўлади. Бу ҳақда футбол журналисти Хосе Феликс Диас ўз X саҳифасида маълум қилди.

Манбага кўра, тез орада “Реал Мадрид” президенти Флорентино Перес футболчилар билан учрашув ўтказади. “Қаймоқранглилар” бош мураббийи Карло Анчелотти Модрич ва Крооснинг қолишини истамоқда.

Қайд этиш жоиз, 8 май куни Европа Чемпионлар лигаси 1/2 финали жавоб ўйинида “Реал Мадрид” Мюнхеннинг “Бавария” клубини мағлуб этди (2:1). Ушбу ғалаба эвазига мадридликлар турнир финалига йўл олди. Шу тариқа, жорий мавсум Европа Чемпионлар лигаси финалида “Реал Мадрид” ва “Боруссия Дортмунд” жамоалари ўйнайди. Турнирнинг ҳал қилувчи ўйини 1 июнь куни Англия пойтахти Лондондаги “Уэмбли” стадионида бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг