Пензадаги ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлган ўзбекистонликнинг жасади Ватанга қайтарилади

Жамият

image

Аввалроқ, Россиянинг Пенза вилоятида юз берган ЙТҲда жабрланган Ўзбекистон фуқароси Шерали Холназарович Патиллоев шифохонада вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги берган маълумотга кўра, бугун, 9 июнь куни марҳумнинг жасади акаси ҳамроҳлигида Москвадан Тошкентга учадиган авиарейс билан Ўзбекистонга юборилади.

Таъкидланишича, Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агенлиги ваколатхонаси билан биргаликда консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилган.

Марҳумнинг жасадини Пенза вилоятидан Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманигача олиб келиш билан боғлиқ барча харажатлар Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 4 июнида Пенза вилоятида юз берган ЙТҲда жами 8 нафар ўзбекистонлик жароҳатланганди. Улар Кузнецк вилояти туманлараро шифохонасига ётқизилган. Ҳозирда қолган 7 нафар жабрланган ўзбкистонликлар шифохонанинг реанимация ва травматология бўлимида қолмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ ТИВ Пенза

Баҳолаганлар

15

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг