Пензадаги ЙТҲда жабрланган ўзбекистонликлардан бири ҳалок бўлди
Жамият
−
06 Июнь 2019
4020Аввалроқ, Россиянинг Пенза вилоятидаги йўл-транспорт ҳодисасида Ўзбекистон фуқаролари жабрлангани ҳақида хабар берган эдик.
М5 “Урал” трассасида юз берган ЙТҲда Шерали Патиллоевдан ташқари яна 7 нафар ўзбекистонлик жабрланганди. Улар Кузнецк туманлараро шифохонасига ётқизилганди.
Бугун, 6 июнь куни ЙТҲда жабрланган Ўзбекистон фуқароси 1983 йил 6 сентябрда Шерали Холназарович Патиллоев Кузнецк туманлараро шифохонасида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.
Бош консулхонага Пенза вилоят Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан бугун тақдим этилган маълумотларга кўра айни пайтда қуйидаги фуқаролар ушбу даволаш муассасасининг реанимация бўлимида:
1. 1968 йил 5 ноябрь куни туғилган Зиёдулло Муртазоевич Каракулов;
2. 1995 йил 6 май куни туғилган Суннат Исломиддинович Абдуравитов;
3. 1973 йил 24 март куни туғилган Соҳибахон Жўраевна Турдалиева;
Травматология бўлимида:
1. 1987 йил 8 июнда туғилган Равшан Халимжанович Эгамбердиев;
2. 1986 йил 5 март куни туғилган Фазлиддин Баҳриддинович Қосимов;
3. 1995 йил 15 май куни туғилган Абдуравитов Мусурмон Абдуҳалил ўғли;
4. 1985 йил 16 июль куни туғилган Нурулла Давлатмурадович Сафаров.
Қайд этилишича, марҳумнинг жасадини ватанга қайтаришда консуллик-ҳуқуқий кўмак бериш ва жароҳатланган ўзбекистонликларга ёрдам кўрсатиш бўйича Бош консулхона тегишли чораларни кўрмоқда.
LiveБарчаси