Пензада уч автомобиль тўқнашди. Яна ўзбекистонлик жабрланди

Олам

image

Бугун, 8 июнь куни Россиянинг Пенза вилоятида юз берган йўл-траспорт ҳодисаси натижасида Ўзбекистон фуқароси жароҳатланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Републикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси берган маълумотларга кўра, Пенза вилояти ҳудудидан ўтувчи М5 “Урал” федерал трассасида юз берган ЙТҲда учта автомобиль тўқнашиб кетган. Натижада бир киши ҳалок бўлган, олти киши, жумладан 1980 йил 19 апрелда туғилган Ўзбекистон фуқароси Олиозахон Қаҳрамонжоновна Омирзанова жароҳат олган. 

Олиозахон Омирзанова дастлаб Нижний Ломов туман шифохонасига ётқизилган, кейин Пенза вилоят клиник шифохонасига ўтказилган. Беморнинг ҳолати врачлар томонидан “стабил оғир” деб баҳоланмоқда. 

“Бош консулхона ватандошимизга ёрдам бериш чораларини кўрмоқда”, дейилади вазирлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 4 июнь куни Пенза вилояти ҳудудидан ўтувчи М5 “Урал” федерал трассасида юз берган ЙТҲда ҳам 8 нафар ўзбекистонлик жароҳатланганди. Кейинроқ 6 июнь куни шифохонадаги ўзбекистонликлардан бири вафот этганди


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Пенза

Баҳолаганлар

12

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг