Пентагон украиналикларни қачон F-16’ни бошқаришга ўргатишини очиқлади

Олам

image
0:00
0:00
download

АҚШ октябрь ойида украиналик учувчиларни F-16 қирувчи самолётларини бошқаришга ўргатмоқчи. Бу ҳақда кеча, 24 август куни Пентагон матбуот котиби генерал Патрик Райдер маълум қилди.

Унинг айтишича, учувчилар дастлаб Техасда инглиз тилини ўрганади, кейин эса Аризонада бир неча ойлик парвоз машғулотларини бошлайди.

АҚШ Президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан эса Вашингтон украиналик учувчилар ўқитилганидан сўнг, Киевга учинчи давлатлар томонидан F-16 самолётлари топширилишини айтган.

Ўз навбатида, Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби агар европалик иттифоқчилар бу соҳада ўз имкониятларини тугатса, АҚШ украиналик учувчиларни F-16 қирувчи самолётларини бошқаришга ўргатиш учун ўз ҳудудини беришга тайёрлигини айтган. 

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Украина Президенти Владимир Зеленский Португалия ўз ҳудудида украиналик учувчиларни F-16 қирувчи самолётларида ўқитишга рози бўлганини маълум қилганди. Бундай таклиф Греция томонидан ҳам берилганди. 20 августда эса у Амстердам билан Киевга 42 та F-16 қирувчи самолётларини етказиб бериш бўйича келишувга эришганини эълон қилди. Дания ҳам Украинага 19 та F-16 қирувчи самолётини топширишга тайёрлигини билдирди. Биринчи олтита самолёт шу йилнинг охиригача етиб келади.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Украина F-16

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг