Пенсия ва иш ҳақи яна нақд пулда тўланадиган бўлди
Жамият
−
13 Май 2020
14217Ўзбекистонликларнинг мурожаатларини ҳисобга олиб, иш ҳақи, нафақа ва пенсияларни нақд пулда тарқатилиши йўлга қўйилади. Бу ҳақда бугун, 13 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бўлиб ўтган селектор йиғилишда маълум қилди.
Таъкидланишича, аввалроқ касаллик юқиши хавфидан келиб чиқиб, тўловлар нақдсиз шаклга ўтказилган эди. Йиғилишда аҳоли, айниқса, пенсионерларнинг мурожаатларини ҳисобга олиб, иш ҳақи, нафақа ва пенсиялар, карантин қоидаларига тўлиқ амал қилган ҳолда, нақд пулда тарқатилиши белгиланди.
Аввалроқ, 3 апрель куни пенсия тўлови пластик карта орқали берилиши белгиланмасдан аввал пуллар стерилланган тарзида тарқатилиши эълон қилинган эди. Шундан сўнг, 14 апрель куни Ўзбекистон бўйлаб пенсия тўловлари пластик карта орқали тўлаш тартиби жорий қилинди.
Бироқ, пенсия ва ойликлар тарқатиладиган вақтга келиб, яъни ойнинг бошида “Халқ банк“ининг бир қатор филиалларида нафақа олувчиларнинг навбати кузатилди. Ушбу ҳолат юзасидан 7 май куни “Халқ банки“ пенсионерларга мурожаат билан чиқди.
LiveБарчаси