Пенс Трампни алқаб-алқаб, вице-президентликка номзод бўлди

Олам 3351
image

АҚШнинг амалдаги вице-президенти Майкл Пенс ноябрь ойида ўтказиладиган сайловларда иштирок этишга розилик билдирди. У Республикачилар партияси номидан яна вице-президент лавозими учун курашга киришади. Бу ҳақда у Мэриленд штатининг Балтимор шаҳрида Республикачилар партияси съезди вақтидаги чиқишида айтиб ўтди.

“Дональд Трамп менга кўрсатган ишонч, Республикачилар партиясининг қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдириб, сизларнинг мени АҚШ вице-президентлигига номзод қилиб кўрсатиш қарорингизни қабул қиламан ва бу лавозимда хизмат қиламан”, деган Пенс.

У Америка ҳозир синовли даврлардан ўтаётганини таъкидлади ва 1812-1815 йиллардаги инглиз-америка урушига қиёслади. У шунингдек, амалдаги Президент Дональд Трампни алқаб ўтди.

“2020 йилда америкаликлар кўплаб синовларга дуч келди. Бахтимизга бизни қийин вақтларда қўлловчи қаттиққўл, энергия ва қатъийликка эга Президентимиз бор”, деган Пенс.

Маълумот учун, Пенс вице-президентлик учун Демократлар партияси вакили Камола Харрис билан беллашади.

АҚШда президентлик сайловлари 3 ноябрь куни ўтказилади. Амалдаги Президент Дональд Трамп Демократлар партияси номзоди Жо Байденга қарши кураш олиб боради.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 64
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×