Пеленинг лақаби “энг яхши” сўзининг синоними сифатида луғатга киритилди

Спорт

image

Футбол афсонаси Пеленинг исми Бразилияда португал тили луғатига “энг яхши” сўзининг синоними сифатида киритилди. Бу ҳақда “CBS News” хабар берди. 

Маълум қилинишича, унинг исми луғатга сифат сўз туркумидаги “беқиёс”, “ўзига хос”, “ноёб” каби сўзлар ўрнида ишлатиш учун киритилган.

Уч карра жаҳон чемпиони ўтган йилнинг декабрь ойида йўғон ичак саратони хасталиги билан оғриб, вафот этганди. Ўшанда Бразилияда уч кунлик мотам эълон қилинган, АПЛ ўйинлари эса унинг хотирасига бир дақиқалик сукут билан бошланганди. 

Эндиликда Пеленинг номи луғатларга ҳам киритилади. Бу ҳақдаги қарор 125 мингдан ортиқ имзо йиғган. 

Бразилиянинг португалча изоҳли луғатида “Пеле” сўзига шундай таъриф берилади: 

“Ғайриоддийлиги ёки ўзининг сифати, қадр-қиммати ёҳуд устунлиги туфайли Пелега ўхшаб ҳеч нарсага ёки ҳеч кимга тенглаша олмайдиган киши; барча даврларнинг энг яхши спортчиси ҳисобланган Эдсон Арантес ду Насименто (1940-2022) лақаби; истисно, беқиёс, ноёб. Мисоллар: У баскетболнинг Пелеси, у тенниснинг Пелеси, у Бразилия театрининг Пелеси, у тиббиётнинг Пелеси”


Мақола муаллифи

Теглар

Пеле Пеленинг исми энг яхши Футбол афсонаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг