Пеле замонавий футболда энг яхши футболчи ким эканлигини айтди

Спорт 10288
image

Футбол бўйича уч карра жаҳон чемпиони бразилиялик Пеле замонавий футболнинг энг яхши ўйинчиси кимлигини айтди. Унинг фикрича, португалиялик Криштиану Роналду энг яхши футболчидир.

“Ўйлайманки, Криштиану ҳозирги вақтда энг барқарор футболчи. Шу ўринда Мессини ҳам унутмаслик лозим”, деб ўз фикрини баён этган Пеле.

Дунёдаги энг яхши футболчи ким, деган саволга у ўзи эканлигини айтган.

“Оғир савол. Ҳеч қачон Зико, Роналдиньо, Роналду, европаликлар – Беккенбауэр, Кройффларни унутиб бўлмайди. Ўйлашимча, Пеле энг яхшиси эди. Нима учун? Чунки уларнинг барчасини менга таққослашарди”, деган 79 яшар футболчи.

Эдсон Арантис ду Насименту (Пеле) Бразилия терма жамоаси таркибида 92 та ўйин ўтказиб, 77 та тўп киритган. У жаҳон чемпиони бўлиш бўйича рекорд ўрнатган – (1958, 1962, 1970 йиллар).

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 613
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×