Пеле оғир операцияни бошдан ўтказди
Спорт
−
07 Сентябрь 2021
6141Аввалроқ, 80 ёшли Пеленинг соғлиги билан боғлиқ муаммолари борлиги ҳамда қарийб бир ҳафтадан бери шифохонада қолаётгани ҳақида хабар бергандик.
Пеленинг ўзи Instagram саҳифасида маълум қилишича, у жорий йилнинг 4 сентябрь куни йўғон ичакдаги ўсмани олиб ташлаш учун операция қилинган.
“Ўтган шанба куни ҳафталик тестлар натижасига кўра, ўнг йўғон ичакда аниқланган ўсимтани олиб ташлаш учун операция қилиндим”, дейди Пеле.
Жаҳон футболи афсонаси ҳисобланган Насименто Пеле Халқаро Футбол уюшмаси (FIFA) версиясига кўра, ХХ асрнинг энг яхши футболчиси, деб топилган. Бразилиялик футболчи фаолияти давомида 1 363 та ўйинда иштирок этиб, 1 281 та гол урган.
1999 йилда Халқаро Олимпия Қўмитаси (ХОҚ) ҳеч қачон Олимпиадада қатнашмаган бўлса-да, Пелени асрнинг энг буюк спортчиси, деб топган. 90-йилларнинг иккинчи ярмида у Бразилия ёшлар ишлари, туризм ва спорт вазири бўлиб ишлаган.
Унга мухлислар томонидан “футбол қироли” лақаби берилиши ҳам бежиз эмас. Пеле Бразилия терма жамоаси таркибида уч карра жаҳон чемпиони бўлган. Ҳали ҳеч бир футболчи ЖЧда ундан кўп зафар қучмаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь