Пеле шифохонага тушиб қолди. Сабаби сир сақланмоқда

Спорт

image

Афсонавий бразилиялик футболчи Пеле 6 кундан буён Сан-Паулу шаҳридаги шифохонада ётибди. Бу ҳақда “O Globo” нашри хабар берди.

80 ёшли Пеленинг соғлиги билан боғлиқ муаммолари борлиги ҳақида хабарлар бир ҳафтача олдин пайдо бўла бошлаганди. Бироқ, ўшанда у шунчаки тиббий кўрикдан ўтаётганини таъкидлаб, пандемия чекловлари туфайли бунга улгурмаганини қўшимча қилганди.

Бразилиядан келаётган хабарларга кўра, тиббий кўрикдан сўнг, Пеленинг соғлигида муаммо борлиги аниқланган. Бироқ, батафсил маълумот ОАВдан сир сақланмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Пеле ҳужжатли фильм учун тасвирга олиш жараёнларига ногиронлар аравачасида келгани айтилган хабарлар ҳам тарқалагнди. 

Маълумот ўрнида, Пеле уч карра Жаҳон чемпиони бўлган ягона футболчи ҳисобланади. У 21 йиллик фаолияти давомида умумий ҳисобда 1281 та гол урган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

93

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг