Пекинда Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (фото)

Жамият

image

Бугун, 24 январь куни Пекин шаҳри Тяньаньмэнь майдонидаги Халқ йиғинлари уйида давлат ташрифи билан Хитойда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси Президенти шарафига фахрий қоровул саф тортган.

Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни кутиб олган.

Етакчилар икки мамлакат расмий делегациялари аъзоларини қутлаган.

Ҳарбий оркестр ижросида Ўзбекистон ва Хитой мадҳиялари янграган.

Фахрий қоровул бошлиғи Президентга рапорт берган ҳамда давлат раҳбарлари фахрий қоровул сафи олдидан ўтган.

Маросимдан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг