Пекинда ШҲТ мудофаа форуми ўтказилади
Олам
−
17 Ноябрь 2023
3187Жорий йилнинг 20-29 ноябрь кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг (ШҲТ) мудофаа ва хавфсизлик бўйича V форумига Хитой мезбонлик қилади. Бу ҳақда Хитой Мудофаа вазирлиги WeChat ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.
“2023 йилнинг 20-29 ноябрь кунлари Хитой Халқ Республикаси Мудофаа вазирлигида ШҲТнинг мудофаа ва хавфсизлик бўйича В форуми бўлиб ўтади. Унда ШҲТга аъзо давлатлар, кузатувчи давлатлар ва мулоқот бўйича ҳамкор давлатлар мудофаа вазирликлари вакиллари, эксперт ва тадқиқотчилар иштирок этади”, дейилади хабарда.
Маълум қилинишича, форум доирасида ШҲТга аъзо давлатлар қуролли кучлари ўртасида ўзаро тушунишни яхшилаш ва ишончни чуқурлаштиришга қаратилган эксперт маърузалари, семинарлар ва фикр алмашувлари бўлади. Тадбир иштирокчилари асосий эътиборни хавфсизлик соҳасидаги минтақавий ҳамкорликни муҳокама қилишга қаратади.
Маълумот учун, ШҲТ 2001 йилда ташкил этилган халқаро ташкилот бўлиб, унга Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Покистон ва Ўзбекистон киради. Кузатувчи давлатлар – Афғонистон, Беларус ва Мўғулистон, ҳамкор давлатлар – Озарбайжон, Арманистон, Камбоджа, Непал, БАА, Туркия ва Шри-Ланка. Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити 2024 йил июл ойида Остонада бўлиб ўтиши кутилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь