Пекинда 179 кун ичида биринчи марта коронавирус аниқланди
Олам
−
30 Июль 2021
4627Хитой пойтахти Пекинда деярли олти ой ичида биринчи марта COVID-19 ҳолатлари қайд этилди. Бу ҳақда CNN хабар қилмоқда.
Пекинда аниқланган ҳолатлардан бири яқинда Хунань провинциясидан шаҳарга саёҳат қилган эр-хотин билан боғлиқ. Хунань провинциясида эса вируснинг янги тўлқини бошланган.
Коронавирус биринчи марта 2019 йилнинг охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида аниқланиб, тезлик билан дунёга тарқалди. Мамлакат муваффақиятли тарзда коронавирус тарқалишининг олдини олди.
Ўтган йилнинг март ойидан бошлаб янги ҳолатлар бўйича расмий маълумотлар пастлигича қолмоқда, Хитойнинг айрим жойларида касалланишнинг кўпайиши чеклов чоралари билан тезда тўхтатилган.
Ҳозирги тўлқин 9,3 миллиондан ортиқ аҳоли истиқомат қиладиган Цзянсу провинцияси пойтахти Нанкин шаҳридаги аэропортда тарқалишни бошлаган коронавируснинг “дельта” штамми билан боғлиқ. Таъкидланишича, вирус у ердан бешта провинцияга тарқалган.
Эслатиб ўтамиз, 500 мингдан ортиқ хитойликлар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотидан “келажакдаги эпидемияларнинг олдини олиш” мақсадида Форт Детрик базасида жойлашган Америка биологик лабораториясидаги вазиятни текширишни талаб қилганди. Улар ушбу масала бўйича очиқ хатни имзолаганди.
LiveБарчаси