Пекин метросида поездлар тўқнашиб кетди

Олам

image

Кеча, 14 декабрь куни Хитой пойтахти метросидаги поездларнинг тўқнашуви оқибатида 500 дан ортиқ йўловчи жабрланди, бироқ ҳеч ким ҳалок бўлмади. Бу ҳақда Пекин транспорт бошқармаси хабар берди. 

“Жами 515 киши тиббий муассасаларга тиббий кўрикдан ўтказиш учун юборилган, 102 нафарида эса синиш аниқланган”, дейилади транспорт бошқармаси сайтида эълон қилинган хабарда.

Бошқарманинг Weibo ижтимоий тармоғидаги саҳифасида фавқулодда ҳолат Пекин вақти билан 18:57 да Хиерқи ва Шенгминг Кехуэюан станциялари (Чангпинг шимоли-ғарбий филиали) ўртасидаги баланд участкада содир бўлгани маълум қилинган.

Дастлабки тергов натижаларига кўра, қор ёғиши оқибатида йўлларнинг музлаши поезднинг фавқулодда тормозланишига ва тўхтаб қолишига олиб келган. Унинг ортидан келаётган поезд ўз вақтида тормозлай олмай, тўқнашувга сабаб бўлган.

Бугун, 15 декабрь ҳолатига кўра, поездлар тўқнашувидан жабрланганларнинг 67 нафари шифохоналарда қолмоқда, қолганларга эса уйига руҳсат берилган.

Маълумот учун, Пекинда 13 декабрь куни кучли қор ёғиши бошланган, фуқаролар йўллар музлаши ва қор бўрони ҳақида огоҳлантирилмоқда. Баъзи темирйўл ҳаракати тўхтатилган ва мактаблар ёпилган.


Мақола муаллифи

Теглар

поезд Хитой метро

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг