Павел Дуров Қирғизистонга келди
Олам
−
13 Июнь
9036Кеча, 12 июнь куни Telegram мессенжери асосчиси Павел Дуров Қирғизистонга келди. Бу ҳақда “Кактус.медиа” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, Павел Дуров Иссиқкўлдан қўним топган. Шунингдек, ташриф буюрувчилар орасида россиялик блогер Ҳусейн Гасанов ҳам бор.
Павел Дуров ташрифининг асосий сабаби ошкор қилинмаган. Дастлабки маълумотларга кўра, уни Қирғизистон расмийлари йирик лойиҳанинг потенциал инвестори сифатида кўриб, Иссиқкўлга таклиф қилган. Гап шундаки, Қирғизистонда Марказий Осиёдаги энг йирик бўлиши керак бўлган “Three peaks” деб номланган тоғ-чанғи курортини қуриш режалаштирилмоқда. Апрель ойи охирида мамлакат Президенти Садир Жапаровга лойиҳа режаси тақдим этилган. Павел Дуров эса лойиҳага сармоядор сифатида жалб қилинган.
“Ҳокимият “Three peaks” лойиҳасига сармоя киритиш учун шарт-шароит яратмоқда. Маълумки, ушбу лойиҳанинг асосий иштирокчиси Франциянинг “Соcиéтé des Trois Vallées (С3В)” компаниясидир. Дуров инвестор сифатида жалб қилинган. Шунингдек, Telegram асосчисининг машҳур номи янада кўпроқ потенциал инвесторларни жалб қилишга ва рекламанинг оммалашишига ёрдам беради”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, лойиҳанинг биринчи босқичида 60 км қиялик ва 6 та кантон қуриш режалаштирилган, қурилиш 2026 йил охиригача якунланиши керак. Бу ишлар учун 165 миллион евро сармоя талаб этилади. Лойиҳани амалга ошириш учун давлат корхонасини ташкил этган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь