Пастдарғомга янги ҳоким тайинланди
Жамият
−
26 Июнь
6896Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманига янги ҳоким тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Билдирилишича, туман ҳокимлигида ўтказилган халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилган. 2023 йилдан буён туманга раҳбарлик қилган Ваҳобжон Абдуғаниевич Муродқобилов ўз аризасига кўра туман ҳокими лавозимидан озод этилган.
Сессияда депутатлар томонидан Шерзод Шуҳратович Раҳмонов номзоди Пастдарғом тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.
Маълумот учун, Шерзод Раҳмонов 1991 йилда Самарқанд вилояти, Нарпай туманида туғилган. У мазкур тайинловга қадар Нарпай тумани ҳокими лавозимида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Шербек Эркинович Бўронов Нарпай туманига ҳоким этиб тайинланганди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15