Нарпай ҳокими ўзгарди
Жамият
−
26 Июнь
6504Самарқанд вилоятидаги Нарпай тумани ҳокими ўзгарди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Бугун, 26 июнь куни туманда ўтказилаётган халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди. 2020 йилдан буён туманга раҳбарлик қилиб келган Шерзод Шуҳратович Раҳмонов бошқа ишга ўтаётганлиги боис туман ҳокими лавозимидан озод этилди.
Сессияда депутатлар томонидан Шербек Эркинович Бўронов номзоди Нарпай тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.
Шербек Бўронов 1985 йилда Самарқанд вилояти, Нарпай туманида туғилган. 2003 йилдан бошлаб банк тизимида турли лавозимларда фаолият олиб борган. 2021 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг аъзоси.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15