Пашинян Путин ва Алиев билан учрашиш учун Сочига келди

Олам

image

Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Россия Президенти Владимир Путин ва Озарбайжон раҳбари Илҳом Алиев билан музокараларда иштирок этиш учун бугун, 31  октябрь куни Сочига келди. Бу ҳақда ТАСС Арманистон Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизматига таяниб хабар берди. 

“Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Сочига амалий ташриф билан келди”, дейилади матбуот хизмати хабарида. 

Сочига Пашинян билан бирга Бош вазир ўринбосари Мҳер Григорян, Ташқи ишлар вазири Арарат Мирзоян ва Хавфсизлик кенгаши котиби Армен Григорян ҳам борган. 

Эслатиб ўтамиз, бугун, 31 октябрь куни бўлиб ўтадиган учрашувда Путин, Пашинян ва Алиев Россия, Озарбайжон ва Арманистон раҳбарларининг 2020 йил 9 ноябрь, 2021 йил 11 январь ва 26 ноябрдаги уч томонлама келишувларини амалга ошириш, Транскавказда барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш бўйича кейинги қадамларни кўриб чиқишни режалаштирмоқда.

Маълумот учун, жорий йилнинг 29 октябрь куни Коллективв хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) Коллектив хавфсизлик кенгаши (КХК)нинг Озарбайжон-Араманистон чегарасидаги вазият бўйича йиғилиши бўлиб ўтди. Сессияда Арманистон Бош вазири Никол Пашинян, Беларусь резиденти Александр Лукашенко, Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Россия Президенти Владимир Путин, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон ва КХШТ Бош котиби Станислав Зась иштирок этди. КХШТ КХК Баку ва Ереван ўртасидаги зиддиятларни сиёсий ва дипломатик йўллар билан ҳал этиш тарафдори бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Никол Пашинян Озарбайжон-Арманистон

Баҳолаганлар

56

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг