Шавкат Мирзиёев Никол Пашинян билан учрашди
Жамият
−
18:08 1130 1 дақиқа
Бугун, 8 октябрь куни Авазадаги тадбирлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Арманистон Республикаси Бош вазири Никол Пашинян билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон – Арманистон кўп қиррали муносабатларини янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилган.
Турли даражаларда фаол алоқалар йўлга қўйилгани мамнуният билан қайд этилган. Яқинда икки мамлакат ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказилган.

Ўзаро савдо ҳажми ортиб бормоқда, Ўзбекистонда Арманистон сармояси иштирокида 80 та корхона муваффақиятли фаолият юритмоқда. Пойтахтлар ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов йўлга қўйилган.
Қишлоқ хўжалиги, заргарлик, енгил саноат, фармацевтика, кимё ва туризм соҳаларида кооперация лойиҳаларини илгари суриш муҳимлиги таъкидланган.
Бу борада Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ва қўшма ишбилармонлик тадбирларини самарали ўтказиш зарурлиги қайд этилган.
Томонлар халқаро аҳамиятга молик масалалар ва кўп томонлама ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни ҳам муҳокама қилган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь