КХШТ Президентлари Пашинянни Алиев билан муроса қилишга чақирди

Олам

image

Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (КХШТ)нинг Коллектив хавфсизлик кенгаши (КХК) Баку ва Ереван ўртасидаги зиддиятларни сиёсий ва дипломатик йўллар билан ҳал этиш тарафдори бўлди. Бу ҳақда ташкилот Коллектив хавфсизлик кенгашининг навбатдан ташқари сессияси якунлари бўйича КХШТ сайтида бугун, 28 октябрь куни чоп этилган хабарда айтилади. 

“Коллектив Хавфсизлик Кенгаши аъзолари ташкилотнинг тинчлик, халқаро ва минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, КХШТга аъзо давлатларнинг мустақиллиги, ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини биргаликда ҳимоя қилиш тарафдори эканини яна бир бор тасдиқлаган ҳолда, минтақадаги мавжуд вазият ва Арманистон Республикасига ёрдам кўрсатиш бўйича қўшма чора-тадбирларни муҳокама қилдилар”, дейилади хабарда. 

Қайд этилишича, мавжуд қарама-қаршиликлар ва баҳсли масалалар сиёсий-дипломатик йўллар билан, жумладан, Арманистон Бош вазири, Россия Президенти ва Озарбайжон Президенти томонидан 2020 йил 9 ноябрь, 2021 йил 11 январь ва 2021 йил 26 ноябрда қабул қилинган уч томонлама баёнотларда белгиланган келишувларга мувофиқ ҳал этилиши лозимлиги қатъий ишонч билдирилган.

Шу билан бирга, КХШТ Бош котиби Станислав Зась Арманистон-Озарбайжон чегарасида вазият кескинлашгани муносабати билан Арманистонга юборилган КХШТ миссияси иши ҳақида ҳисобот берди.  

“Сессия давомида КХШТ Бош котиби Станислав Заснинг вазиятнинг кескинлашуви муносабати билан 2022 йил 15 сентябрда КШЧТ КХК қарори билан Арманистон Республикасига юборилган ташкилот миссиясининг иши тўғрисидаги ахбороти тингланди. Арманистон-Озарбайжон чегарасида 2022 йил 13 сентябрга ўтар кечаси оғир қуроллар ва учувчисиз учоқлар қўлланилган ҳарбий тўқнашувлар бўлиб, кўплаб қурбонлар берилган”, дейилади ташкилот хабарида. 

Сессия якунлари бўйича КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгаши аъзолари тегишли қарорлар лойиҳасини якунлаш бўйича бир қатор таклифлар берган. 

Сессия бугун, 28 октябрь куни видеоконференция орқали бўлиб ўтди. Сессияда Арманистон Бош вазири Никол Пашинян, Беларусь резиденти Александр Лукашенко, Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Россия Президенти Владимир Путин, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон ва КХШТ Бош котиби Станислав Зась иштирок этди.


Мақола муаллифи

Теглар

КХШТ

Баҳолаганлар

24

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг