Пашинян Озарбайжоннинг ҳудудий яхлитлигини тан олиш тўғрисидаги ҳужжатни имзолади

Олам

image

Арманистон бош вазири Никол Пашинян Тоғли Қорабоғ Озарбайжоннинг ҳудуди эканлигини тасдиқловчи расмий ҳужжатни имзолади. Жараён Гранадада (Испания) ўтган саммитда бўлиб ўтди. Бу ҳақда Еврокенгаш Матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Томонлар Арманистон (29 800 кв.км) ва Озарбайжон (86 600 кв.км) суверенитети, чегаралари дахлсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини ўзаро тан олиш асосида Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги муносабатларни нормаллаштиришга қаратилган барча саъий-ҳаракатларга содиқ қоладилар”, дейилади ҳужжатда.

Учрашув Франция президенти Эммануэл Макрон, Германия канцлери Олаф Шольц ва Европа Кенгаши президенти Шарль Мишел иштирокида бўлиб ўтди. 

“Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Гранадага келмади, чунки Туркия етакчиси Ражаб Тоййиб Эрдўған учрашувга таклиф қилинмаган эди”, дейилади ташкилот Матбуот хизмати хабарида.

Эслатиб ўтамиз, 4 октябрь куни Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев 5 октябрь куни Испаниянинг Гранада шаҳрига ташриф буюришдан бош тортди. У ерда 5 октябрь куни Европа Иттифоқи, Франция ва Германия раҳбарлари иштирокида Арманистон Бош вазири Никол Пашинян билан учрашув ўтказилиши керак эди. Маълумотларга кўра, рад этишга Франциянинг бузғунчи позицияси, шунингдек, Париж ва Берлиннинг Туркиянинг учрашувдаги иштироки бўйича келишмовчилиги сабаб бўлмоқда. 

Аввалроқ, Франция Ташқи ишлар вазири Катрин Колонна арманистонлик ҳамкасби Арарат Мирзоян билан учрашув якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида Франция Арманистон билан ҳарбий ёрдам етказиб бериш бўйича шартнома имзолашга тайёрлигини айтиб ўтган эди. Бу эса Бакунинг норозилигига сабаб бўлди

Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев учрашув ўтказишдан бош тортганига қарамай, 5 октябрь куни Европа сиёсий ҳамжамияти саммитида иштирок этиш учун Испаниянинг Гранада шаҳрига ташрифини бекор қилмади.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Озарбайжон Пашинян Еврокенгаш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг