Илҳом Алиев Испанияга бориш ва Пашинян билан учрашишдан бош тортди
Олам
−
04 Октябрь 2023
3821Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Испаниянинг Гранада шаҳрига ташриф буюришдан бош тортди. У ерда эртага, 5 октябрь куни Европа Иттифоқи, Франция ва Германия раҳбарлари иштирокида Арманистон Бош вазири Никол Пашинян билан учрашув ўтказилиши керак эди. Бу ҳақда Озарбайжон оммавий ахборот воситалари хабар берди.
Маълумотларга кўра, рад этишга Франциянинг бузғунчи позицияси, шунингдек, Париж ва Берлиннинг Туркиянинг учрашувдаги иштироки бўйича келишмовчилиги сабаб бўлмоқда.
Таъкидланишича, Озарбайжон Туркиянинг учрашувда иштирок этишини таклиф қилган ва бу борада қатъий позициясини билдирган. Бироқ, асосан, Франция ва Германиянинг ҳаракатлари туфайли бундай имконият яратилмади.
Бундай шароитда Озарбайжон томони музокара қилишдан бош тортди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Франция Ташқи ишлар вазири Катрин Колонна арманистонлик ҳамкасби Арарат Мирзоян билан учрашув якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида Франция Арманистон билан ҳарбий ёрдам етказиб бериш бўйича шартнома имзолашга тайёрлигини айтиб ўтган эди.
LiveБарчаси