Пашинян Озарбайжон билан чегарада вазият кескинлашаётганини айтди

Олам 4548
image
-

Aрманистон-Озарбайжон чегарасида кескинликнинг кучайиши тенденцияси кузатилмоқда, чегаранинг айрим участкаларида Озарбайжон Қуролли кучлари ўзини тажовузкор тутмоқда. Бу ҳақда Aрманистон Бош вазири вазифасини бажарувчи Николь Пашинян Хавфсизлик Кенгаши йиғилишидан сўнг ўзининг Facebook’даги саҳифасида ёзди.

“Хавфсизлик Кенгаши йиғилишидан сўнг, Aрманистон-Озарбайжон чегарасининг айрим қисмларида Озарбайжон кучларининг кескинлиги ва тажовузкорлиги тенденцияси кузатилмоқда. Aрманистон ички хавфсизлик чораларидан ташқари, КХШТ шартномаси ва Aрманистон-Россия стратегик тизимига мувофиқ, процедураларни фаоллаштирмоқда”, дейди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пашинян Россия Президенти Владимир Путиндан ҳарбий ёрдам сўраганди. 

Шунингдек, Франция Президенти Эммануэль Макрон ўзининг Facebook’даги саҳифасида Озарбайжон қўшинларини Арманистон ҳудудидан олиб чиқиш зарурлигини таъкидлаганди.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 160
Рейтинг: 2.9
t
×