Пашинян Путиндан ҳарбий ёрдам сўради

Олам

image
Макрон арман тилида Озарбайжонга талаб қўйди north_east

Макрон арман тилида Озарбайжонга талаб қўйди

Арманистон Бош вазири вазифасини бажарувчи Никол Пашинян Россия Президенти Владимир Путиндан ҳарбий ёрдам сўради. Бу ҳақда унинг ўзи маълум қилди.

“Кеча Озарбайжон Қуролли кучлари Арманистон ҳудудини тарк этиши тўғрисида келишувга эришилди. Бу келишув қисман бажарилди, озарбайжонликлар баъзи ҳудудларни тарк этди. Бироқ келишув тўлиқ бажарилмагани сабабли мен бугун Россия Президентига 1997 йилда имзоланган Дўстлик, ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисидаги шартнома ва Арман-рус гуруҳлари тўғрисидаги шартномага мувофиқ Арманистонга ҳарбий ёрдам беришини сўраб мурожаат қилдим”, деган Пашинян.

Унга кўра, 102-рус ҳарбий базасининг вакили Арманистон чегараларидаги вазият бўйича Озарбайжон Қуролли кучлари вакиллари билан музокараларга қўшилди.

“Шуниси эътиборга лойиқки, бизнинг хариталаримиз ва Россия ҳарбий базасининг хариталари ушбу ҳудудга эгалик қилиш тўғрисидаги баёнотларимизни тасдиқлайди”, деган Пашинян.

Арманистоннинг Сюник вилоятидаги Горис шаҳри ҳокимияти жорий йилнинг 12 май куни Озарбайжон ҳарбийлари мамлакатнинг давлат чегарасини бузганини эълон қилди. Кеча Пашинян ТИВ, Мудофаа вазирлиги раҳбарлари ва Хавфсизлик кенгаши котибига Озарбайжон Қуролли кучларининг Арманистон ҳудудига киритилиши муносабати билан Коллектив хавфсизлик шартномасининг 2-моддасига мувофиқ маслаҳатлашувларни бошлашни буюрди.

Ўз навбатида расмий Баку Ташқи ишлар вазирлиги Ереваннинг Озарбайжон-Арманистон чегарасини мувофиқлаштириш жараёнларига муносабатини номуносиб деб баҳолади ва Арманистон расмийларини сайлов арафасида вазиятдан ички сиёсий мақсадларида фойдаланмасликка чақирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Никол Пашинян Озарбайжон-Арманистон

Баҳолаганлар

340

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг