Пашинян КХШТни Озарбайжонга қарши урушга тортмоқчими?

Олам

image

Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Ереван Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ)дан Баку билан қўшинларни суверен Арманистон ҳудудидан олиб чиқиб кетиш бўйича сиёсий ва дипломатик иш олиб боришини кутаётганини айтди. 

“Арманистон КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгаши қарори билан Озарбайжон қўшинларини 2021 йил 11 майдан бошлаб Арманистоннинг суверен ҳудудидан дастлабки позицияларига зудлик билан ва сўзсиз олиб чиқиб кетишга қаратилган Озарбайжон томони билан зарур сиёсий ва дипломатик ишларни тезлаштиришни таклиф қилади. Бундай позиция нафақат Арманистоннинг ҳудудий яхлитлигини тиклаш, балки Озарбайжонни мамлакатимизга нисбатан кейинги тажовузкор ҳаракатлардан қайтаришда ҳам муҳим аҳамиятга эга”, дейди Пашинян кеча, 23 ноябрь куни Ереванда бўлиб ўтган саммитда. 

Шунингдек, у, Ереван КХШТ давлатлари (Россия. Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Беларусь)ни Озарбайжон билан можарога тортишга уринаётгани ҳақидаги гапларга изоҳ берди.  

“Мен Арманистон КХШТ давлатларини Озарбайжон билан урушга тортишга уринаётгани ҳақидаги гапларга изоҳ бермоқчиман. Бу соф манипуляция, чунки Арманистон шу йилнинг сентябрь ойида ҳам урушдан етарлича жабр кўргани учунгина бундан манфаатдор бўла олмайди”, дейди.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 23 ноябрь куни Арманистон пойтахти Ереванда Коллектив хавфсиизлик шартномаси ташкилоти Коллектив хавфсизлик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Россия Президенти Владимир Путин, Беларусь резиденти Александр Лукашенко, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон, Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ва Арманистон Бош вазири Никол Пашинян, ташкилот Бош котиби Станислав Зась иштирок этди. 

Йиғилишда Никол Пашинян Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) доирасида Озарбайжоннинг Арманистон чегарасидаги хатти-ҳаракатлари бўйича консенсус йўқлиги, бу эса ушбу тузилманинг обрўсига путур етказишини айтди. У ўз сўзида охирги икки йил давомида КХШТга аъзо Арманистон Озарбайжон томонидан камида уч марта агрессияга учрагани, Арманистоннинг КХШТга аъзо бўлиши Озарбайжонни агрессив ҳаракатларидан қайтара олмагани,  Озарбайжоннинг Арманистонга бўлган тажовузига КХШТнинг муносабати бўйича бир қарорга келинмагани, бу эса КХШТнинг нуфузига катта зарар етказгани, буни Арманистоннинг КХШТга раислигидаги асосий муваффақиятсизлик деб билишини айтди


Мақола муаллифи

Теглар

Никол Пашинян Озарбайжон-Арманистон КХШТ

Баҳолаганлар

21

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг