Парламент Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистонга доир фармонини тасдиқлади

Жамият 9804
image

Хабарингиз бор, кеча, 20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолатнинг амал қилишини тугатиш тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма қарори билан мазкур фармон тасдиқланди.

Парламентнинг икки палатаси қўшма қарор билан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 78-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига ва “Фавқулодда ҳолат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни 11-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 июлдаги “Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолатнинг амал қилишини тугатиш тўғрисида”ги фармонини тасдиқлади.

Ушбу Қўшма қарор дарҳол Ўзбекистон Республикаси Президентига юборилди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур фармон билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 июлдаги “Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисида”ги ПФ‒164-сон Фармони билан Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жорий этилган фавқулодда ҳолатнинг амал қилиши 2022 йил 21 июль куни соат 05:00 дан бошлаб муддатидан аввал тугатилди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 277
Рейтинг: 3
t
×