Паркинсон касали бор бемор коронавирусдан вафот этди

Жамият 8418
image

Ўзбекистонда коронавирусга чалинган бухоролик 57 яшар эркак вафот этди. 
 
Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида яшаган 57 ёшли З.Э.да жорий йил 3 июль куни COVID-19 инфекцияси тасдиқланган ва вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган. 
 
Унга COVID-19 инфекцияси ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир нафас етишмовчилиги, ўпка артериялари тромбоэмболияси асорати билан кечган. 

Шунингдек, паркинсонизм касаллиги билан ҳам оғриган.Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган. 
 
Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир респиратор дистресс синдроми ва ўткир нафас етишмовчилигидан вафот этган.

Aziz Businov
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 227
Рейтинг: 3
t
×