Паркент туманига янги прокурор тайинланди

Жамият

image

Жасурбек Турғунбой ўғли Ҳайитбоев Тошкент вилоятининг Паркент туман прокурори этиб тайинланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, бугун, 18 август куни Жасурбек Ҳайитбоев Паркент тумани прокурори лавозимини эгаллаган. Янги прокурор 1989 йилда Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида туғилган. Маълумоти олий. У 2010 йилда Наманган давлат университетини тамомлаган. 

Жасурбек Ҳайитбоев тайинловга қадар Бош прокуратуранинг Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бошқармаси алоҳида муҳим ишлар бўйича терговчиси лавозимида ишлаган.

Жорий йилда Паркент тумани ҳокимининг ўринбосарларидан бири жиноят иши доирасида эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган ва бир муддат ўтгач, озодликка чиқарилган. Мазкур воқеалар фонида, 14 июль куни туманнинг собиқ прокурори Шарифжон Акбаров ҳеч қандай изоҳ ва сабаблар келтирилмаган ҳолда ишдан олинган.  

Маълумот учун, Шарифжон Акбаров 2022 йилнинг февраль ойида ушбу лавозимга тайинланган. Унга қадар эса Бош прокуратурада бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти Оҳангарон тумани прокурори лавозимида ишлаб келаётган Музаффар Аброрович Рашидов Қибрай туманига ҳокими этиб тайинлангани ҳақида хабар берилган эди. Мазкур тайинлов Халқ депутатлари Қибрай тумани кенгашининг қарори билан амалга оширилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент вилояти Паркент

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made