Парижда ўқитувчига таҳдид қилган эркак қўлга олинди
Олам
−
04 Ноябрь 2020
5691Франция полицияси Париж яқинидаги Атис-Монс коммунасида жойлашган мактаб ўқитувчиларига қарши диний таҳдид қилган кишини ҳибсга олди. Бу ҳақда “Le Parisien” газетаси хабар берди.
Мазкур мактаб ўқитувчиси душанба куни кечқурун полицияга ариза билан мурожаат қилди. Унинг сўзларига кўра, икки маротаба танаффус пайтида кўчага чиққанида, мактабдан ўтиб кетаётган бир одам "Аллоҳдан ва Пайғамбаримиздан қасос оламиз. Ўқитувчилар бунинг учун ҳисоб беришади", деб қичқираётгани эшитган.
Мактаб хавфсизлигини таъминлаш учун сешанба куни эрталаб бир нечта полициячилар жалб қилинган. Улар шубҳали одамни дарс бошланишидан олдин яна пайдо бўлганида қўлга олишди. Гумонланувчига қандай айбловлар қўйилиши ҳақида хабар берилмаган.