“Париж қамоқхонага ўхшайди”. Шаҳар кўчаларига минглаб панжаралар ўрнатилди
Спорт
−
18 Июль
7447Парижда Олимпиада олдидан хавфсизликни таъминлаш мақсадида кўчаларга 44 мингта панжара ўрнатилди. Бу ҳақда “RMC Sport” хабар берди.
Париж аҳолиси эса шаҳарда бўлаётган бу каби ўзгаришлардан норози.
“Шаҳар худди қамоқхонага ўхшайди”, дейди шаҳар меҳмонларидан бири.
Кўчаларда панжара билан ўралган дўкон ва ресторанларнинг эгалари ҳам харидорлар оқими камайиб бораётганидан шикоят қилмоқда.
“Бу биз учун даҳшатли, товар айланмаси ҳалокатли кўринишга келмоқда. 50-70 фоиз харидоримизни йўқотдик”, дейди маҳаллий тадбиркор.
Қайд этилишича, тўсиқлар Олимпиада очилишидан сўнг демонтаж қилинади. Кейин назорат пунктлари ўрнатилади. Олимпия ўйинлари 26 июлдан 11 августгача бўлиб ўтади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь