Париж–2024: Лазизбек Мулложонов италиялик рақибини мағлуб этди
Спорт
−
28 Июль
9078Франциянинг Париж шаҳри мезбонлик қилаётган ёзги Олимпия ўйинларида бокс бўйича эркаклар ўртасидаги баҳсларда ўзбекистонлик Лазизбек Мулложонов италиялик рақибини мағлубиятга учратди.
Бокс бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси ҳам ўз иштирокини муваффақиятли бошлади. 92 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган Мулложонов илк босқичда Италия шарафини ҳимоя қилаётган Азиз Аббoс Мухиддинга қарши жанг қилди ва 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди ҳамда чорак финалга йўл олди. Муллажонов ярим финал йўлланмаси учун 1 август куни жанг қилади.
Унга ўша куни Буюк Британия вакили Патрик Жеймс Браун ва бразилиялик Кено Мачадо жанги ғолиби рақиблик қилади. Улар ўртасидаги жанг бугун 23:15 дан сўнг бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ дзюдо спорт тури бўйича ўзбекистонлик Диёра Келдиёрова япониялик амалдаги Олимпия чемпионини мағлуб қилгани ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь