Париж-2024: Диёра Келдиёрова яна медаллар учун курашади

Спорт

image

Олимпиада баҳсларининг дзюдо беллашувларида -52 кг вазнда олтин медалга сазовор бўлган ўзбекистонлик Диёра Келдиёрова жамоавий баҳсларда иштирок этади. Бу ҳақда спортчининг ўзи Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ) матбуот хизматига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Келдиёрова энди микс баҳсларда -52 кг вазнда эмас, -57 кг да чиқиш қилади. 

Жамоавий дастурда Ўзбекистон вакиллари илк босқичда канадалик дзюдочиларга қарши татамига чиқади. Микс баҳслар яккалик беллашувлари якунлангач бошланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Диёра Келдиёрова Олимпиададаги кимоносини Лозанна музейига совға қилгани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Диёра Келдиёрова

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг