Диёра Келдиёрова Олимпиададаги кимоносини Лозанна музейига совға қилди (видео)
Спорт
−
01 Август
17822Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони, дзюдочи Диёра Келдиёрова мусобақада курашган кимоносини Халқаро Олимпия қўмитасининг музейига совға қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Ўйинларнинг асосий матбуот марказида ушбу тадбирга бағишланган анжуман ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири Адҳам Икрамов, МОҚ Бош котиби Ойбек Қосимов, шунингдек, Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) ва Халқаро дзюдо федерацияси мутасаддилари қатнашди.
Келдиёрова ёзги Олимпия ўйинларида олтин медалга сазовор бўлган илк ўзбек аёл спортчисига айланди. Ўз навбатида, Диёра ҳам тарихий чемпионликка эришганидан мамнунлиги, кимоноси ХОҚ музейидан жой олаётгани у учун шараф эканини қўшимча қилди.
Тадбир якунида ташкилотчилар ҳам Келдиёровага ўзига хос совға тайёрлади. Диёранинг дзюдо оламидаги кумири, икки карра Олимпиада чемпиони, франциялик Кларисс Агбенену Келдиёрова тарихий ғалаба билан қутлаб, унга ўзининг илиқ тилакларини йўллади.
LiveБарчаси