Париж–2024: Диёра Келдиёрова финалга чиқди

Спорт

image

Франциянинг Париж шаҳри мезбонлик қилаётган ёзги Олимпия ўйинларида дзюдо спорт тури бўйича ўзбекистонлик Диёра Келдиёрова Олимпиаданинг 1/2 финалида франциялик Амандин Бушарга қарши татамига чиқди.

Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги дастлабки медалини нақд қилди. Дзюдочи Диёра Келдиёрова -52 кг вазн тоифасининг финалига йўл олди. Ярим финалда мезбонларнинг биринчи рақамли спортчиси, Олимпия ўйинларининг олтин ва кумуш медаллари соҳиби Амандин Бушарни мағлубиятга учратишга муваффақ бўлди.

Диёра Келдиёрова Ўзбекистон тарихида ёзги Олимпиада баҳсларида олтин ёки кумуш медаль олган илк аёл спортчи сифатида тарихга кириш арафасида турибди. Ҳали шу пайтгача ўзбекистонлик аёл спортчилардан ҳеч ким бундай муваффақиятга эришмаган. Ҳозиргача ёзги Олимпия ўйинларида Екатерина Хилько бронза медалини қўлга киритган (Пекин-2008, трамполинда сакраш) ва аёллар орасида медаль олган ягона спортчи эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Диёра Келдиёрова Токио–2020 ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони, япониялик Ута Абэга қарши курашга кириб, уни Олимпия ўйинларидан чиқариб юборгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

дзюдо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг