Параосиё ўйинлари: икки ўзбекистонлик спортчи олтин медални қўлга киритди

Спорт

image

Бугун, 4 декабрь куни Баҳрайн мамлакати мезбонлик қилаётган ёшлар ўртасидаги Параосиё ўйинларининг иккинчи кунида ўзбекистонлик спортчилар ўз иштирокини давом эттирмоқда. 

Пара енгил атлетиканинг диск улоқтириш тури бўйича “F 41” классида қизлар ўртасида баҳсларда ўзбекистонлик Нигина Ҳусанова олтин,  Кубаро Ҳакимова эса бронза медалига сазовор бўлди. Ҳусанова 21.80 метр,  Ҳакимова эса 16.56 метр натижа қайд этган ҳолда шоҳсупадан жой олди.

Шунингдек, пара сузишнинг S8 классида эркаклар ўртасида 100 метрга брасс усулида сузиш бўйича баҳслар 1:27:75 дақиқада маррага етиб келган Азизбек Бойназаров олтин медални қўлга киритди. 

Эслатиб ўтамиз, кеча, 3 ноябрь куни ўтган буллашувларда ҳам ушбу уч нафар спотчи шоҳсупадан жой олган эди. Пара енгил атлетиканинг қизлар ўртасидаги “F 41” классида ядро улоқтириш тури бўйича Кубаро Ҳакимова 8.38 метр кўрсаткич билан олтин медални қўлга киритган, Нигина Ҳусанова эса 7.39 метр натижа билан бронза медалига сазовор бўлган эди. 

200 метрга комплекс усулда сузиш бўйича “S 8” классида ҳам Азизбек Бойназаров чемпионликни қўлга киритган эди.

Маълумот учун, Ўзбекистон делегацияси ҳисобида 4 та олтин ва 2 та бронза медали мавжуд.


Мақола муаллифи

Теглар

Параосиё ўйинлари Кубаро Ҳакимова Нигина Ҳусанова Азизбек Бойназаров

Баҳолаганлар

12

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made