Паралимпиада совриндорларига уй совға қилинди
Спорт
−
12 Сентябрь
11339Жорий йилнинг 10 сентябрь куни XVII Паралимпиада ўйинларида ғолиб бўлган пара енгил атлетикачи Асила Мирзаёрова ва совриндор пара дзюдочи Довурхон Кароматовга Қарши шаҳридан уй совға қилинди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Париж шаҳрида ўтказилган Паралимпиада баҳсларида 8 нафар қашқадарёлик пара спортчи 6 та спорт туридан 21 та лицензия бўйича баҳсларда иштирок этди.
Пара енгил атлетика бўйича аёллар ўртасида T11 классида узунликка сакраш беллашувларида иштирок этган Асила Мирзаёрова 5.24 метр натижа қайд этган ҳолда делегацияга биринчи олтин медални тақдим этди ва 28 йиллик Паралимпия рекордини янгилади.
Пара дзюдо бўйича эркаклар ўртасида J2 классида -90 кг вазн тоифасида иштирок этган қашқадарёлик Довурхон Кароматов бронза медалини қўлга киритди ва иккинчи бор Паралимпия ўйинлари совриндори бўлди.
LiveБарчаси