Пара таэквондо. Гулжаной Наимова Жаҳон чемпиони бўлди

Спорт 3828
image

Бугун, 12 декабрь куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида давом этаётган пара таэквондо бўйича 9-Жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик Гулжаной Наимова олтин медални қўлга киритди.

+65 кг вазн тоифасида даянга кўтарилган Наимова финалда Буюк Британия вакиласи Эми Труздейлни мағлубиятга учратди.

Кеча, 11 декабрь мусобақанинг дастлабки кунида икки нафар ўзбекистонлик таэквондочи совриндорлар қаторидан жой олган эди. Жумладан, аёллар ўртасида -47 кг вазн тоифасида Зиёдахон Исоқова ҳамда эркаклар ўртасида -58 кг вазн тоифасида Лутфулло Қодиров бронза медалига сазовор бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Наимова жорий йилнинг август-сентябрь ойларида ўтказилган Паралимпия ўйинларида ҳам олтин медални қўлга киритган эди.

Маълумот учун, Жаҳон чемпионатида дунёнинг 41 мамлакатидан 261 спортчи ғолиблик учун баҳс олиб борди. 7 нафар спортчи билан иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси эса умумжамоа ҳисобида (эркаклар ва аёллар) 5-ўринни эгаллади.
 

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 97
Рейтинг: 3.1
t
×