Пара сузиш: Ислам Асланов учун Паралимпиада якунланди

Спорт 1330
image

Бугун, 29 август куни ўзбекистонлик Ислам Асланов пара сузиш бўйича эркаклар ўртасида (S13 класс) 50 метр масофага эркин усулда сузиш бўйича ўтказилган финал баҳсида иштирок этиб, сўнгги сонияларда имкониятни бой берди.

Асланов медаллар учун кечган муросасиз курашда 23,85 сония натижа билан 4-ўринни эгаллади. У 3-ўриндаги украиналик рақибидан 0.2 сонияга кеч қолди. Шу тариқа у Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларидаги иштирокини якунлади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон делегациясига илк медални Ислам Асланов келтирган эди. У 100 метрга баттерфлай усулида сузиш бўйича бронза медалини қўлга киритган. 

Маълумот учун, Асланов саралаш босқичида 23,90 сония вақт билан ўз гуруҳида 1-ўринни эгаллаб, финал босқичига йўл олганди.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 20
Рейтинг: 2.9
t
×